ЖССТ Вьетнамда кузатилаётган коронавирус хуружида жиддий хавф кўрмади
- 30.07.2020 11:40
- 80
- COVID-19
Бу ҳақда ташкилотнинг Вьетнамдаги вакили Кидон Парк маълум қилди.
“Да Нангда аниқланган вирус июль ойида турли мамлакатларда кузатилган COVID-19 га ўхшаш. Вируснинг бу турида турли мутациялар пайдо бўлишига қарамасдан, жиддий хавотирланишга асос йўқ”, деб таъкидлади Парк. Шу билан бирга, ЖССТ вакили Вьетнамдаги вируснинг юқумлилиги ва хавфи ошмаганини алоҳида таъкидлади.
27 июль куни Вьетнамнинг Да Нанг шаҳри ва шаҳар яқинида қайд этилган коронавирус хуружи COVID-19нинг янада хавфли ва тажовузкор янги штамми асосида вужудга келган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар қилинган эди. Мутахассислар ушбу вирус шиддат билан кўпаяётгани ва беморларни тез фурсатда оғир аҳволга солиб қўяётгани ҳақида айтган эди.