Журнал муқовасидаги машҳур “афғон қизи” Италияга эвакуация қилинди
- 27.11.2021 15:50
- 103
- Хориж
Италия ҳукумати сайти хабарига кўра, 1985 йилда National Geographic журнали муқовасида Стив Маккарри туширган фотопортрети туфайли дунёга машҳур бўлган афғон қиз Шарбат Гула қочқинлар дастури доирасида Римга олиб келинди.
Ҳукуматга «Толибон» келганидан кейин у мамлакатни тарк этишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Италия ҳукумати афғон нотижорат ташкилотлари билан биргаликда Гуланинг Римга кўчиб ўтишини таъминлади.
Машҳур кадрни ҳарбий суратчи Стив Маккарри покистонлик қочқинлар лагерида қиз 12 ёшга тўлганида (туғилган йили номаълум) суратга олган. Орадан бир йил ўтиб Шарбат турмушга чиқди. Шундан сўнг Маккарри уни 2002 йилда афғон қишлоғида топган. Ҳозир Гуля 50 ёшда, унинг бир неча фарзанди бор.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 49 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим