Журналист одамларнинг шахсий ҳаётига аралашиши мумкинми?

Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексига мувофиқ, журналист одамларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқини ҳурмат қилиши, шахс шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслиги керак.

Журналист одамларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни фақат уларнинг розилиги ва ҳужжатларнинг сир сақланишига риоя қилган ҳолда эълон қилиши мумкин.
Шунингдек, у ноқонуний йўл ва номақбул воситалар ёрдамида одамларнинг шахсий ҳаёти ҳақида ахборот тўплаш, овоз ёзиб олиш ва материаллар тўплаши мумкин эмас.
Журналист жиноий ишни ёритувчи материални тайёрлаётганида айбсизлик презумпциясига амал қилиши керак.