Журналистлар ички ишлар органлари устидан назорат ўрнатади
- 24.01.2023 10:30
- 120
- Қонун ва ҳужжатлар
“Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланмоқда.
Кодекс ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида тарбиялаш орқали аҳоли розилиги ҳамда уларга самарали хизмат кўрсатишга эришишга қаратилган.
Ушбу ҳужжат ижроси доирасида ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимини яратиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланган жамоатчилик кенгашлари тузилади. Кенгашлар таркибига соҳа олимлари, фахрийлар, шунингдек, журналистлар ҳам киритилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа