Кадастр агентлигининг ваколатлари кенгайди
- 30.10.2021 08:57
- 542
- Ўзбекистон
“Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга мувофиқ, Кадастр агентлиги ўндан ортиқ умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажаради.
Агентлик томонидан «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонун асосида махсус аҳамиятга молик геодезия ва картография ишлари бажарилади.
Энди умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картография фаолияти билан лицензия ёки хабардор қилиш тартиби орқали геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш бўйича тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам бажарилиши мумкин бўлди.
Давлат кадастрлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қатағоннинг қонли сурони
- 14 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ибратли ҳикоя: Ночорга ёрдам беришнинг мукофоти
- 28 дақиқа аввал
- Мутолаа
Қайноналарга ҳам ҳимоя ордери бериляпти
- 39 дақиқа аввал
- Мутолаа