Кадастр хизматларидан уйда туриб ҳам фойдаланиш мумкин

Фуқаролар учун электрон давлат хизматларидан my.gov.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш имконияти яратилган.

Яъни, давлат ташкилотларига бормасдан ушбу хизматлардан фойдаланиш мумкин:

- кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

- кадастр паспортини шакллантириш;

- фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

- бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

- ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш;

- кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисини малака шаҳодатномасини бериш;

 - кадастр объектига тақиқни текшириш;

 - қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

- давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

 - қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришнинг бирламчи миқдорини ҳисоблаш;

 - йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун танловда иштирок этиш.

Шу ва бошқа кадастр хизматлари ҳақида Uzdkp.uz расмий веб-сайти ёки my.gov.uz портали орқали маълумотга эга бўлишингиз ва улардан онлайн фойдаланишингиз мумкин.