Капитолийга ҳужум демократияга таҳдидми?

Аксарият америкалик сайловчилар шу йил 6 январь куни Капитолийга қилинган ҳужумни демократияга таҳдид, дея ҳисоблашмоқда. Буни YouGov халқаро интернет-компанияси томонидан ўтказилган сўровнома маълумотлари тасдиқлади.

Хуллас, демократларнинг 93 фоизи содир бўлган воқеани демократияга таҳдид деб ҳисоблашади ва уларга бетараф сайловчиларнинг аксарияти (55 фоиз) қўшилди. Республикачилардан бу фикрни атиги 27 нафари қўллаб-қувватлади. Сўровда қатнашганларнинг ўртача 63 фоизи Капитолийга ҳужум ҳақида салбий фикр билдиришди.

Шу билан бирга, респондентларнинг 21 фоизи, яъни ҳар бешинчиси тартибсизликларни қўллаб-қувватлашини айтди. Сўровнома маълумоти бундай фикрга, айниқса, президентлик сайлов натижалари сохталаштирилган деб ҳисоблаганлар мойил эканини кўрсатди.

Бундан ташқари, респондентларнинг 55 фоизи тартибсизликларда АҚШ президенти Доналд Трампни, 42 фоиз эса сайлов натижаларини тасдиқлашга қарши овоз бериш ниятидалигини эълон қилган республикачи-сенаторларни айблашди. Яна 17 фоиз демократлар сайланган Жозеф Байденни айбдор деб топишди.

Аввалроқ Трамп Капитолийга бостириб кириш пайтида намойишчиларнинг хатти-ҳаракатларини қоралаб, улар содир бўлган воқеалар учун жавоб беришини таъкидлаган эди. Шунингдек, энди у ҳокимиятни Байденга «оғриқсиз» топширишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни республикачи намойишчилар Капитолий биносига бостириб кириб, Сенат залини ўраб олишди. Сенат ва Вакиллик палатаси ўтган сайлов натижаларини тасдиқлаш режалаштирилган кенгашни тўхтатишга мажбур бўлди. Маълумотларга кўра, Байден президентлик сайловларида ғолиб чиқди. Намойиш пайтида тўрт киши ўлдирилди, полиция 70 га яқин тартибсизларни ҳибсга олди.