“Каптива” ва велосипед иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчи вафот этди
- 23.04.2020 13:47
- 414
- Ҳодиса
Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 21:45 ларда, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Мирзо Улуғбек МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-108А автомобиль йўлининг 3 километрида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.Ш. “Каптива” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўл четидан шу йўналишда кетаётган велосипед хайдовчисини туртиб юборган.
Сўнгра бошқарувни йўқотган ҳолда йўлнинг ўнг тарафидаги хонадоннинг деворига автомашинанинг олди қисми билан урилиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда “Каптива” русумли транспорт воситаси йўловчиси, 1989 йилда туғилган У.Т. оғир тан жароҳати олиши туфайли туман шифохонасида вафот этган.
Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Ш. ва велосипед бошқарувчиси - 2002 йилда туғилган И.Ж.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.