Карантин даврида буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми?
- 12.06.2020 18:15
- 248
- COVID-19
Саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди:
➖ буюм бозорлари ҳар куни иш бошлашидан олдин ва иш вақти тугаганидан сўнг дезинфекция қилинади;
➖ кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозланади;
➖ харидорлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шарт;
➖ тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган харидорлар бозорга киритилмайди (ушбу фуқаролар алоҳидаланади ва 103 рақами орқали тез тиббий ёрдамга мурожаат этилади).
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бизни унутқанни унутмоқ керак...
- Кеча, 16:29
- Мутолаа