Карантин ҳудудларидаги чиқинди қандай зарарсизлантирилади?
“Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Каттақўрғон туман бўлими карантин шароитида маиший чиқиндиларни тезкор усулда олиб кетиш ва зарарсизлантириш тадбирларини йўлга қўйди.
Ҳудудларда кунора касаллик ҳолати қайд этилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Чиқиндиларни у ерда узоқ қолиб кетиши касалликни янада авж олишига сабаб бўлиши мумкин. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида чиқинди ташишга масъул бўлган махсус ходимлар гуруҳи ташкил этилиб, вақтинчалик карантин ҳудудларидан чиқиндиларни эҳтиёткорлик билан олиб чиқиб, полигонларда ажратилган махсус хандақларда зарарсизлантиришмоқда.
Жараён давомида антисанитария қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, махсус ҳимоя либосларида чиқинди ёқиб куйдирилмоқда ва сўнгра кўмиб ташланмоқда.
Айни пайтда бундай ҳаракатлар вилоятимизнинг бутун карантин ҳудудларида амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.