Карантин пайтида қурилиш материалларини қаердан харид қилиш мумкин?

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси раисининг матбуот котиби Жамшид Шерметов карантин вақтида қурилиш материалларини қаердан харид қилиш бўйича маълумот берди:

— Қурилиш материаллари онлайн харид орқали амалга оширилмоқда. Айни пайтда соҳа корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг тури, ҳажми ва техник параметрлари ҳақида “cooperation.uz” портали орқали билишингиз мумкин.

Порталда ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар имзоланади. Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига порталда аъзо ташкилотлар томонидан маҳсулотлар сотиб етказиб беришга 97,5 миллиард сўмлик 161 та, турли маҳсулотлар сотиб олиш учун эса 12,4 миллиард сўмлик 415 та шартномалар имзоланган.

Қурилиш материаллари харидлари тўғридан-тўғри ва биржа орқали амалга оширилади. Шунингдек, бир қатор хусусий интернет магазинлари орқали сотиб олишингиз мумкин. Ҳудудларда ташкил этилган қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари дўконларида ҳам қурилиш материаллари савдоси йўлга қўйилган.