Карантиндан воз кечган Швеция коронавирусга қарши курашда муваффақиятсизликка учраганини тан олди

Коронавируснинг биринчи тўлқини вақтида карантин жорий этмаган Швеция пандемияга қарши оммавий иммунитетни шакллантириш шаклидаги ёндашувининг муваффақиятсизликка учраганини тан олди. Бу ҳақда 13 ноябрь куни Lenta.ru нашри хабар берди.

Швеция бош эпидемиологи Андерс Тегнелл ҳукуматлари карантиндан воз кечмаган қўшни Финляндия ва Норвегия билан таққослаганда, мамлакатда COVID-19 нинг иккинчи тўлқини даврида эпидемия билан боғлиқ вазият яхшиланиши тўғрисидаги амалга ошмаган умидлар ҳақида сўзлади.

Маълум қилинишича, айни вақтда Швецияда коронавирус инфекцияси ташхиси билан шифохоналарга ётқизилаётган беморлар сони Европа бўйлаб энг тез кўпаймоқда. Стокгольмда топширилган ҳар бешинчи тест таҳлили натижаси ижобий бўлиб чиқмоқда.

Вирусолог Лена Эйнхорн ҳам Швециянинг COVID-19 га қарши олиб борган кураши муваффақитсизликка учраганини маълум қилди. Айни вақтда мамлакатда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда касалланиш ҳолатлари Финляндияга нисбатан саккиз баробар, Норвегияга нисбатан 3,5 баробар кўп.