Картошка... Яхши кўриб истеъмол қиладиган маҳсулот ҳақида қизиқарли фактлар
Унинг 5 мингдан ортиқ тури бор экан, шунингдек, картошка космосда етиштирилган биринчи сабзавот бўлди.Ушбу маҳсулот ҳақидаги бошқа қизиқарли фактлар сизга манзур бўлади, деган умидда бу мақолани тайёрладик.
Картошка дастлаб Анд тоғларидаги Перу ва Боливия ҳудудида етиштирилган
Картошка тугунаклари милоддан аввалги 8000-5000 йиллар орасида хонакилаштирилган. Инклар сабзавотни 1800 йил олдин фаол равишда етиштирган.
Археологик жиҳатдан тасдиқланган энг қадимги картошка илдизи милоддан аввалги 2500 йилга тўғри келади ва Перунинг Анкон қирғоқ ҳудудида топилган.
Картошкани Европага 16 асрда испанлар олиб келган
XVII аср охирига келиб ўсимлик Ирландия қишлоқ хўжалигининг асосий қисмига айланди ва XVIII асрда у Германия, Англия, шунингдек, Европанинг бошқа мамлакатлари бўйлаб тарқалди.
АҚШ картошкадан овқат тайёрлаб бошлаган охирги давлат бўлди
Кўп йиллар давомида сабзавот отлар ва бошқа уй ҳайвонлари озуқаси сифатида ишлатилган ва фақат 1872 йилда боғбон Лютер Бурбанкнинг саъй-ҳаракати туфайли АҚШда картошка саноати жадал ривожлана бошлади.
Картошка XX асрда бутун дунёда асосий озиқ-овқат манбаи сифатида қабул қилинди
Бугунги кунда картошка дунёда гуруч, тариқ ва маккажўхоридан кейинги 4 ўринда ва илдиз мевалари орасида биринчи ўринда туради.
Картошкани денгиз сатҳидан 4700 метр баландликда ўстириш мумкин. Шунингдек, у космосда етиштирилган биринчи сабзавот бўлди.
Картошканинг 5000 дан ортиқ навлари маълум
Уларнинг барчаси 8-9 турга тегишли бўлиб, махсус ошхоналар ёки саноат мақсадларда фойдаланилади.
Картошкада бор-йўғи 100 калория бор
Таққослаш учун, бир ликоб гуручда 225, шу миқдордаги макаронда эса 115 калория бор. Сабзавот фақат 0,01 фоиз ёғдан иборат ва B6, C, E, К витаминлари, калий, магний ва фосфор каби минералларни ўз ичига олади.
Бир миллиарддан ортиқ одам кунига камида битта картошка ейди
Картошка дунё бўйлаб шунчалик кенг тарқалганки, миллиарддан ортиқ одам кунига камида битта картошка истеъмол қилади.
Кўк-бинафша рангли картошка мавжуд
Вителот картошка нави XIX асрнинг бошларида францияда пайдо бўлган. Ёрқин ранги учун бу нав “Хитой трюфели” лақабини олди. Картошканинг бутури бошқа навларга қараганда ўзининг антиоксидант хусусиятлари билан ажралиб туради.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.