Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Касаба уюшма аъзолари спортнинг беш турида беллашди

Самарқанд шаҳридаги 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг IV тармоқ спартакиадаси”нинг минтақавий босқичи бўлиб ўтди.

Тармоқ тизимида тўртинчи маротаба ўтказилаётган мазкур мусобақада тармоқ касаба уюшмасининг Самарқанд, Жиззах, Навоий вилоятларидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар мини футбол, стол тенниси, шахмат, шашка, сузиш бўйича баҳс олиб борди.

Муросасиз ўтган мусобақалар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни "Самарқанд автомобиль заводи" жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни “ADM JIZZAX” МЧЖ жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Самарқанднинг “Элхолдинг” ИИЧБ жамоасига насиб этди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Жасурбек ШУКУРОВ.