Каттақўрғон шаҳри тараққиёти учун

Шаҳарда 2026 йилда саноат маҳсулотлари ҳажмининг 109,2 фоизга ўсишини таъминлаш кўзда тутилган. Ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирган йирик ва кичик саноат корхоналарини тўла қувватда ишлатиш ҳамда янги ишга туширилган саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш эвазига йил якуни билан 1640,3 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Жумладан,“Eнерго техника” МЧЖ ва “Eнергй девиcе сйстемс” МЧЖ корхоналари томонидан 800 дан ортиқ трансформатор ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Хизмат кўрсатиш ҳажми қарийб 120 фоизга оширилади. Бу рақам ортида юзлаб янги бизнес, сервис хизматлари ва иш ўринлари турибди. 801 нафар аҳолини доимий иш билан таъминлаш орқали шунча оиланинг даромади барқарор бўлади.

Жорий йилда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш мақсадида 5 та, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини ауксион савдоларига чиқариш ҳамда 55 та давлат мулки обектларини ижарага бериш ортидан йирик лойиҳалар - саноат зоналари, экотуризм кластерлари ва савдо мажмуалари ташкил этилади ва булар келажакда шаҳар иқтисодиётининг “ўсиш нуқталари”га айланади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги режалар ҳам аҳолини озиқ-овқат билан барқарор таъминлашга қаратилган. Маҳсулот ҳажмини ошириш билан бирга, нарх-наво барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани жуда муҳим. “Деҳқон бозори” МЧЖ ва унинг филиалларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини тартибга солиб, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабидан келиб чиқиб, куз-қиш мавсумида захира яратиш муҳим. Чунки бозордаги барқарор нархлар аҳоли фаровонлигига бевосита таъсир қилади.

- Ислоҳотларнинг натижаси одамлар ҳаётида сезилиши керак, - дейди шаҳар ҳокими ўринбосари М.Завқиев. - Шаҳримиз иқтисодий ҳаётини ўзгартирувчи 4 та драйвер лойиҳани зарур инфратузилма билан таъминлаш орқали тадбиркорларга қулай шарт-шароит яратишни режа қилганмиз. Жумладан, қўшҳовуз маҳалласида жойлашган "Қўшҳовуз-1" кичик саноат зонаси ва унга туташ Ингичка кўчасида 6 та тадбиркорлик субекти фаолиятини  кенгайтириб, 12 та янги  саноат лойиҳалари ишга туширилади. Шунингдек, Каттақўрғон сув омбори соҳили бўйидаги 4 гектар ер майдонида давлат - хусусий шериклик асосида экотуризм кластери ташкил этилади, Микросаноат маркази ҳамда Самарқанд-Жума автомобил йўлида Шарқ ширинликларига ихтисослаштирилган "Миллий бренд" савдо мажмуаси ташкил этилади. Турли дастурлар орқали минглаб одамларни иш билан таъминлаш режалаштирилган. Айниқса, ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бор шахсларга алоҳида эътибор қаратилаётгани жамиятда ижтимоий адолатни таъминлашга хизмат қилади.

Камбағалликни камайтириш бўйича белгиланган чоралар ҳам жуда аниқ. Жумладан, “Меҳнатсевар аёл” лойиҳаси бўйича иқтисодий нофаол, ногирон фарзанд ёки бемор оила аъзосини парвариш қилаётган хотин-қизлар бандлиги таъминланиши кўзда тутилган. Уйда ўтирган хотин-қизлар учун масофавий меҳнат ва рақамли тадбиркорлик бўйича кўникмалар шакллантирилади. “Тенг имкон – инклюзив бандлик” дастури бўйича эса 104 нафар ногиронлиги бўлган шахс учун меҳнат бозорида квота иш ўринлари яратилади. 2,3 миллиард сўм субсидия, ссуда ва грантлар, 11,6 миллиард сўм банк кредитлари ажратилиб, 104 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар ишга жойлаштирилади. “Барқарор келажак сари” дастури асосида 1067 нафар ёшнинг бандлиги таъминланиб, доимий даромадга эга бўлади.

2026 йилда 150 миллион долларлик инвеститсия жалб қилиш режаси бу Каттақўрғон шаҳри учун катта имконият яратади. Чунки бу маблағлар янги корхоналар очишга, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, замонавий технологияларни жорий этишга йўналтирилади. Энг муҳими, Каттақўрғон нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки ижтимоий ва маданий томондан ҳам ривожланган замонавий шаҳарга айланади.

Дилмурод ТЎХТАEВ.