Каттақўрғон туманида ФВБ ташаббуси билан танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди
- 06.11.2024 16:33
- 25
- Самарқанд

Каттақўрғон тумани ҳокимлигида ўтган йиғилишда 2023-2024 йилларда туманда ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари бўйича вазият қониқарсиз, деб топилгани айтилди.
Хусусан, 2023-2024 йилларда туманда жами 115 та ёнғин қайд этилиб, уларда 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 2 нафари жароҳатланган. Ёнғинлардан кўрилган моддий зарар миқдори 2 миллиард сўм атрофида.
Бундан ташқари, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар 2 тани ва ҳаво-газ араламасининг чақнаши ҳолати 5 тани ташкил қилган.
Туман масъуллари огоҳликка чақирилиб, вазиятни яхшилаш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кибр ила исроф — камбағалликкелтиради
- Кеча, 16:07
- Мутолаа
Мутолаа: Халоскор
- 29/03, 21:04
- Ўқинг, қизиқ!
Рамазон ҳайити – эзгулик ва бирдамлик байрами
- 29/03, 15:32
- Жамият