Каттақўрғонда алимент тўламай келган отадан 60 миллион сўм ундирилди
- 09.11.2020 21:40
- 121
- Самарқанд

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Санжар Абдуллаевдан ундирувчи Юлдуз Ҳакимованинг икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Қарздор С.Абдуллаев билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.
Суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, вояга етгунига қадар ҳисоблаб 60 миллион сўм пулни тўлаб берди.
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими хабар берди.
Теглар:
алимент пули
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Шифобахш" олма
- Бугун, 13:46
- Мутолаа
“Ташаббусли бюджет”: 129 овоздан 17083 тагача
- 06/09, 18:12
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 06/09, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!
Ноқонуний қурилишларга барҳам берилади(ми?)
- 06/09, 10:39
- Самарқанд