Каттақўрғонда доривор коврак етиштириш кенгайтириляпти
- 28.05.2024 11:02
- 142
- Самарқанд
Коврак ноёб қимматбаҳо чўл яйлов ўсимлиги бўлиб, ундан фармацевтика, тиббиёт, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа бир қатор йўналишларда фойдаланилади.
Фармацевтика саноатида унга талаб ошиб, жаҳон бозорида харидоргирлиги ортиб бормоқда. Ковракнинг доривор маҳсулот сифатида илдизи, барги, пўстлоғи, гули, меваси ва бошқа қисмларидан тайёрланадиган шираси, кукуни, настойкаси ва таблеткасидан кенг фойдаланилади.
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, тумандаги “Кенжа бобо” фермер хўжалигининг 100 гектар майдонида доривор коврак ўсимлиги етиштирилмоқда. Ҳозирда 27 гектар майдондаги ҳосил йиғиштириш арафасида. Хўжалик раиси Улуғбек Рустамовнинг билдиришича, ковракни Афғонистон ва Ҳиндистон давлатларига экспорт қилиш режалаштириляпти.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим