Каттақўрғонда қайноналар беллашди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар кенгаши “Сиёсий жараёнларга тайёрмиз!” шиори остида давра суҳбати ўтказди.

Тадбир давомида сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, сайловнинг ташкилий жараёнлари юзасидан ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Сўнг Каттақўрғон шаҳридаги 32 та маҳалладан сараланган 6 нафар қайнона иштирокида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Унда қайноналар ўзининг ибратли хислатлари – билимдонлиги, ташаббускорлиги, жамиятдаги ўрнига доир кўргазмали чиқишларини намойиш этди.

Танлов якунида энг тадбиркор, оқила, адолатли, намунали, сариштали деб топилган қайноналар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дилафруз ҲАСАНОВА.