Каттақўрғонлик ёшларни нима қийнаяпти?

Вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов бошчилигида туманда сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Унда 40 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни айтишди. Шундан 18 нафарининг масаласи ижобий ҳал этилиб, 5 нафарига тушунтириш берилди, 17 нафари назоратга олинган ҳолда ижрога қаратилди.

Жумладан, Каттақўрғон туманининг “Мундиён” ва “Ойижон” маҳаллаларида яшовчи Ж.Эгамов ва С.Ражабовлар яшаб келаётган турар жойини таъмирлаш учун қурилиш материаллари олиб берилишда амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, жарроҳлик амалиётини ўтказиш, маҳалла учун янги трансформатор ўрнатиш, кредит ажратиш, ички йўлларни таъмирлаш ва асфалть ётқизиш, ишга жойлаштириш, алимент пулларини ундириш, ёшлар дафтарига киритиш ва бандлигини таъминлаш каби мурожаатларнинг ижобий ечимини топди.