Кечалари ойдинлашаётган кўчалар кўпаймоқда
- 16.08.2020 14:57
- 143
- Самарқанд
Жорий йилда Паст Дарғом туманининг 5 маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 8,6 километр ички йўлларга 406 та замонавий тунги ёриткич чироқлари ўрнатилиши режалаштирилган.
Биринчи босқичда Бўстон маҳалласи ҳудудидаги Амир Темур кўчасига 48 та чироқ ўрнатилди. Айни пайтда Ҳовузак маҳалласи ҳудудидаги Беруний ҳамда Турон маҳалласидаги Меҳнаткаш кўчаларини ёритиш учун 166 та чироқ ўрнатилиши учун туман ободонлаштириш бошқармаси қошидаги цехда темир устунлар тайёрланмоқда.
Кейинги босқичда Самарқанд маҳалласига 60 та, Пўлатчи маҳалласига 132 та замонавий тунги ёриткич чироқлари ўрнатилади.
2019 йилда туман бўйича 30 километрдан зиёдроқ йўллар тунги ёриткич чироқлари билан ёритилганди.
Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Теглар:
Паст Дарғом
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- Кеча, 16:06
- Маслаҳат
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- 19/04, 14:17
- Жиноят ва жазо