Киберспорт алоҳида спорт тури сифатида тан олинди, энди қандай ўзгаришлар бўлади?
Киберспорт (cubersport ёки esports деб ҳам аталади) – виртуал видео ўйинларга асосланган жамоавий ёки индивидуал мусобақа. Ўйин илк бор Россияда расмий спорт тури сифатида тан олинган. Ушбу спорт тури билан нафақат ёшлар, балки ёши катталар ҳам шуғулланиши мумкин. Ўйиннинг асосий воситалари - компьютер ва мобил қурилмалар.
Барча спорт турлари каби бу ўйинда ҳам қоидалар мавжуд. Ўйин вазифалари ривожлантиришга қаратилгани билан ажралиб турадиган бир неча асосий синфларга бўлинади: биринчи шахс, реал вақт стратегиялари, спорт симуляторлари, автоулов симуляторлари, ҳаво симуляторлари, жанговар ўйинлар, тактик ва стратегик ўйинлар элементлари билан жамоавий роль ўйнаш ўйинлари ва бошқалар.
Ютуқли пул мукофоти бир неча миллион АҚШ долларигача етиши мумкин. Масалан, “Дота 2” халқаро турнири бир неча бор тўлов рекордларини янгилади. 2017 йилда 25 миллион доллар, 2018 йилда 26 миллион доллар, 2019 йилда 34 миллион, 2020 йилда 40 миллион доллар ва ҳоказо.
Киберспортчилар тарихи маҳаллий тармоқ орқали кўп ўйинчига эга бўлган “Доом 2” билан бошланди. Қуаке ўйинининг машҳурлиги туфайли 1997 йилда АҚШда биринчи киберспорт лигаси - Кибератлет профессионал лигаси пайдо бўлган. Расмий эспортс лигалари мавжуд бўлишидан олдин очко тўпланадиган ўйинларда кичик мусобақалар бўлиб ўтган.
Россия ушбу спортни расмий спорт тури сифатида тан олган дунёдаги биринчи мамлакат. 2014 йилда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети “Интеллектуал спорт назарияси ва усуллари (киберспорт)” таълим дастурини амалга оширишни бошлаган. 2015 йилда Россия, МДҲ ва Шарқий Европадаги энг йирик спорт ташкилотига айланган Эсфорcэ русумдаги киберспортига асос солинган.
Ўзбекистонда киберспорт ўйинлари 2016 йилдан оммалашган ва ҳозирга келиб, ёшларнинг севимли машғулотларидан бирига айланган. Ушбу спорт тури бўйича юртимизда турли мусобақалар ўтказиб келинади. Жумладан, айни вақтда ёшлар ўртасида ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумида ҳам киберспорт бўйича мусобақалар мавжуд. Аҳамиятлиси, 2023 йилда ўтказиладиган Осиё ўйинлари дастурига киберспорт ҳам киритилган.
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда ушбу спортни кенг оммалаштириш ва ёшларга қулайликлар яратиш мақсадида “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Қарорга кўра, киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида тан олиниб, киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш бўйича идоралараро кенгаш тузилиши белгиланди.
- Мазкур қарорда киберспорт турлари бўйича профессионал киберспортчи ва мураббийлар, малакали ҳакам ва шарҳловчилар, шунингдек, бошқа мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган, - дейди Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари кибер футбол федерацияси вилоят бўлинмаси раҳбари Жамшид Жўрақулов. – Хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб “Спорт фаолияти: киберспорт” бакалавриат таълим йўналиши очилади. Ушбу йўналиш бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлади. “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионатида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган киберспортчилар 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб ушбу университетга бакалавриат таълим йўналишига ўқишга киришда касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишдан озод қилинади. Уларга максимал балл берилади. Шунингдек, киберспорт фаолиятини ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритиш белгиланди.
Фазлиддин Рўзибоев.