Кимёгарлар кўрғонидаги икки кўчани боғловчи йўлнинг ҳолати яхшиланди

Жорий йилнинг 3 май куни Zarnews.uz сайтида Кимёгарлар шаҳарчасидаги "сунъий оролчалар"га ким барҳам беради? сарлавҳали мақола чоп этилган эди.
Ушбу мақола юзасидан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси шуни маълум қиладики, ҳозирги кунда Самарқанд шаҳри, Кимёгарлар кўрғони, 29-даҳадаги Нурли келажак ҳамда Нурафшон маҳаллаларини боғловчи кўчада йўлнинг ҳолати яхшиланган.

Эслатиб ўтамиз, кўчани ободонлаштириш, асфальт қопламасини ётқизиш ишлари кўчанинг икки ён томонида жойлашган савдо дўконлари эгалари томонидан амалга оширилиши керак.