Кир, уйқу, уйланиш ва ўз қўлёзмаларидан қўрқув: буюк ёзувчиларнинг ғайриоддий фобиялари
Ҳар биримиз бирор нарсадан қўрқамиз, лекин қўрқув ҳар доим ҳам фобияга айланмайди. Маяковский, Байрон, Эдгар По ва бошқа машҳур классикларнинг ўз фобиялари бўлган. Ҳа, ҳа, уларнинг жуда ғалати фобиялари бўлган ва бугун биз улар ҳақида айтиб берамиз.
Жордж Гордон Байрон
Ўз даврида бутун Европанинг бошини айлантириб, кўп аёлларнинг орзусига айланган инглиз шоири аслида у қадар кўркам бўлмаган. У ортиқча вазндан азият чеккан ва сезиларли даражада оқсоқланган.Байрон юзининг қорайиб қолишидан қўрқиб юрган, у аристократик келиб чиқиш белгиси юз терисининг оқлигини йўқотишдан қўрқиб, қуёш пайтлари умуман ташқарига чиқмаган ва шу билан бирга сирка эритмасини ичиб юрган. Ҳар қандай сирка ичган одамнинг ошқозони безовта бўлиб, ранги оқариб кетади. Натижада шоир ўз соғлиғигажиддий равишда шикаст етказган.
Владимир Маяковский
Рус шоири Владимир Маяковскийда бирор бир инфекцияни юқтириб олиш қўрқуви - мизофобия бор эди. Бу қўрқув уни эшик тутқичлари, дасталар ва бошқа микроб “тўпловчилари” билан алоқа қилмасликка ундарди. Шоир қўлқоп билан юришга ҳаракат қиларди, агар бирор нарсага қўл узатишкерак бўлса, аввал қоғоз ёки рўмолча қўйиб, кейин тегинар эди. У исталган вақтда қўлларини ювиши мумкин бўлиши учун ўзи билан бирга ҳар доим совун олиб юрган.
Эдгар Аллан По
Ажабланарлиси шундаки, қўрқинчли ва ваҳимали асарлари билан танилган ёзувчи бутун умри давомида қоронғуликдан қўрққан. Ухлаб қолиш учун унга ёруғлик керак эди, ҳеч бўлмаганда шам... ёки ундан ҳам яхшироқ - яқин атрофидаги одам. Уйига кўчиб келган холаси По ухлаб қолиши ваваҳима босилиши учун унинг хонасида узоқ вақт қолиб, қўлини ушлаб туришига тўғри келарди. Бироқ тушида ҳам зулмат ёзувчини тарк этмасди, удаҳшатли тушлар кўриб, хаёлига қоронғуликда унинг юзига кимнингдир муздек қўли тегаётганини кўрарди...
Оноре де Бальзак
Француз ёзувчиси икки нарсадан - ёруғлик ва уйланишдан қўрқарди. У кун давомида ухлаб оларва қуёш уфқдан пастга тушганида, ўрнидан туриб, қаҳва ичиб ишга киришарди. Агар ижодий жараён кечиктирилгудек бўлса, уста деразаларга қалин пардалар тўсиб қўярди. Эркаклар турмуш қуришдан қўрқишлари ҳақида жуда кўп ҳазиллар бор, лекин Бальзак бу масалада жуда жиддий эди. Севгилиси Эвелина Ганская турмуш қуришни талаб қилиб, қатъий туриб олганида, шоирнинг уйланишдан бошқа иложи қолмади. Улар турмуш қуришди, тўй бўлди, лекин шундан сўнг Бальзак касал бўлиб қолди. Атиги олти ой ўтгач, ёзувчи вафот этди. Худди билгандек!
Виктор Гюго
“Ҳайдалганлар” романи муаллифининг жуда ғалати фобияси бўлган - у ўз қўлёзмаларидан қўрққан. Шу сабабли, Гюго бошланишида ёки ўрталарида кўп ишларни ташлаб юбориб, янгиларини бошларди. Ёзувчи ўзини енгиш учун ғайриоддий усуллардан фойдаланган. Масалан, у кийимларини ечиб, хизматкорига топширган ва ишини тугатмаганига қадар уларни қайтариб бермасликни буюрган. Бошқа сафар бу аҳволда кўчага чиқа олмаслигини билиб, сочлари ярмини қириб олиб ташлади. Бу фобиями-йўқми, билмадик, лекин бундан кейин ўтириб ёзиши аниқ эди.
Николай Гоголь, Ганс Христиан Андерсен ва бошқалар
Беҳуш бўлиб қолишдан азият чеккан Гоголь ҳамма нарсадан кўпроқ тириклайин кўмилишдан қўрқарди. У ўлганидан сўнг танасида парчаланиш аломатлари пайдо бўлганидан сўнггина дафн этилиши кераклигини эслатишдан чарчамас эди. Гоголь бу қўрқувда ёлғиз эмас экан. Жуда кенг тарқалган касаллик - Тафофобия яна бир қатор машҳур кишиларда ҳам учраган. Ганс Христиан Андерсен, Уилки Коллинз ва Марина Цветаева каби бошқа шоир ва ёзувчилар ҳам бу касалликдан азият чекишган. Уларнинг барчаси жасадларини кўмишга шошилмаслик ва биринчи навбатда ўлим фактини синчиклаб текшириб кўришни талаб қилиб ёзувларқолдирган.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.