Коронавирус: Пандемиянинг кейинги босқичи қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларига юқиши бўлади
- Ҳеч ким севимли уй ҳайвонларидан халос бўлмоқчи эмас. Аммо бизни пандемиянинг яна бир тури кутмоқда, - деди Россия фанлар академияси академиги, Гамалея номидаги институт директори Александ Гинцбург “Известия”га берган интервьюсида.
"Шу сабабли, инсоният узоқ вақт давомида COVID-19 қўзғатувчиси билан бирга яшашга тайёр бўлиши керак. Чунки пандемиянинг кейинги босқичи қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонлари орасида коронавируснинг кенг тарқалиши бўлади", деди Александ Гинцбург.
Эволюция жараёнида “мукаммал” бир нарсанинг яратилгани мени ҳайратга солади ва завқлантиради. Вирус шундай яратилганки, агар сиз қалам билан қандайдир юқумли нарсанинг инсоният учун энг ёқимсиз вариантни чизадиган бўлсангиз, у ҳолда SARS-CoV-2 чизилган бўлар эди. Буни фақат Жюль Верн ихтиро қилиши мумкин эди. Табиат эса уни нафақат ихтиро қилди, балки яратди ҳам.
Бу вирус ҳатто ОИВдан кўра ҳам хавфлироқ. Чунки ОИВнинг хулқ-атвори бошқача. У бизнинг ҳужайраларимизда яшириниб, ДНК билан бирлашади ва у ерда ўтиради, ҳеч нарса қилмайди. Ва SARS-CoV-2 ўзини яширмайдиган, аммо жасорат билан панжара тутадиган, алдайдиган ва финтлар билан чиқадиган мушкетёр каби ўзини тутади. У вируслар орасида энг хавфли вирусдир. ОИВ ҳам, албатта, ҳалокатли вирус, аммо у бизнинг ҳужайраларимизга ҳам, бошқа сут эмизувчилар ҳужайраларига ҳам шунчалик кенг зарар етказиши билан фарқ қилмайди.
Коронавирус ҳали ўзининг патоген салоҳиятини англаб етмаган. Кейинги босқичда у қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларига юқади. Бир йил ичида инсониятни яхши вакциналар билан ҳимоя қила билсак, вирус бу вақтда уй ҳайвонларига юқа бошлайди. Шу сабабли, ушбу патогеннинг ўчоқлари доимо бизнинг атрофимизда бўлади, у ҳали ривожланиб боради. Яъни, ушбу патоген билан узоқ вақт бирга яшашга тайёр бўлишимиз керак.
Рисолат Мадиева тайёрлади.