Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бир йирик тадбир қолдирилди
- 11.03.2020 20:50
- 601
- Саёҳат
12–16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Зиёрат туризми ҳафталиги” дунё бўйлаб Covid-19 коронавирус хавфи туфайли кечиктирилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланишича, бугунги кун ҳолатига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида коронавирус билан боғлиқ эпидемик хавф жаҳон миқёсида жиддий тус олаётгани билдирилди.
Инфекциянинг минтақалараро тарқалиб бораётгани муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан карантин ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича чекловлар жорий этилди. Шунингдек, инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида дунё бўйлаб йирик тадбирлар кечроқ муддатга қолдирилмоқда.
“Зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказиладиган сана аниқ бўлган тақдирда, бу ҳақидаги маълумот uzbektourism.uz сайтида тақдим этилади.