Коронавирусни 2 сутка ичида йўқ қилувчи препарат топилгани ростми?

Бугун ОАВларда австралияликлар ихтиро қилган "Ивермектин" препарати вирус колониясини камайтириш хусусиятига эга экани ҳақида интернетда мақола эълон қилинди. Бу қанчалик тўғри?

— Ивермектин — паразитларга қарши дори воситаси, ЖССТнинг асосий дори воситалари рўйхатига киритилган. Унинг COVID-19га қарши тажрибаларда ФАОЛ экани тўғрисида маълумотлар бор. "Ивермектин"ни COVID-19га қарши курашда одамларда қўллаш уларнинг клиникагача ва клиник текширувларига боғлиқ, - дея жавоб берди бугун АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков.

Уйда мустақил даволаниш — саломатлигингизга зарарлигини яна бир бор таъкидламоқчимиз. Фақатгина шифокор тавсиясига кўра, дори воситаларини қабул қилишингизни сўраймиз.