Космонавтлар учун бальзам

Космонавтларга парвоздан кейин Ердаги тортишиш ҳолатини чеклаш ва заминга тез мослашиши учун спиртли ичимлик ёрдам бераркан. Масалан, космонавт Георгий Гречка Ердаги ҳолатига қайтиши қийин кечганида оз-оздан бир шиша “Каберна” молдова виносини ичиб турган.

У иккинчи марта космосга учганида кема ички қопламаси орқасига экипаж учун икки шиша коньяк яшириб қўйган ва кейинчалик оз-оздан ичиб туришган. Хуллас, космонавт-экипажлар парвоз чоғида “қиттак-қиттак” ичиб туришга космос марказидан рухсат олишга муваффақ бўлишган.

1976 йил Молдавиянинг машҳур “Дубассар” заводида космонавтлар учун “Сэнэтате” (“Саломатлик”) ичимлиги яратилган. Кейинчалик у “Космик” бальзам номини олган, этикеткасини космонавт Алексей Леонов чизган.

Эркаклар нега кўп касал бўлади?

Статистик маълумотларга кўра, эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ оғрир экан. Яқинда Канаданинг Макмастера университети олимлари тадқиқотларида бу яна бир бор тасдиқланди.

Гап шундаки, эркаклар ирсий жиҳатдан касалликлардан камроқ ҳимояланган. “Шу боис юрак-қон томирлари, бўғин касалликлари, аутизм, подагра уларда аёлларга қараганда кўпроқ учрайди”, дейди тадқиқотчилар.

Жаҳонда бош ўлим сабабчиси бўлган юрак-қон томирлари касалликлари аёлларда эркакларга қараганда анча кечроқ ва енгилроқ ўтади. Худди шундай инфаркт миокардга аёллар 5-6 марта кам чалинади. Олимларнинг фикрича, аёлларни эстрогенлар ҳимоя қилади. Бу гормонлар қон томирларда қон айланиши мўътадиллигини таъминлайди.

“АиФ” ҳафтаномаси (2021 й, 11-сон)дан Т.Шомуродов тайёрлади.