Кострюлкалар "мусиқаси" остида: Франция Президенти яна бир ислоҳотни эълон қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон сиёсий ва ижтимоий инқироз муҳитида халққа мурожаатида унинг пенсия ислоҳоти етарли даражада қўллаб-қувватламаганини тан олди, лекин у шу йилнинг кузида кучга киришини айтди.

Жамиятдаги кескинликни бартараф этиш учун Макрон катта меҳнат ислоҳотини ўтказишга ваъда берди. Давлат раҳбари маърузасини кўчаларда кўпчилик кострюлкалар гумбур-гумбури билан кутиб олди.

"Ишдаги ҳаёт учун ушбу янги шартнома келгуси ҳафталар ва ойларда ижтимоий мулоқот ва миллий даражадаги жуда аниқ келишувлар орқали, шунингдек касаба уюшмалари ва иш берувчилар ташкилотлари томонидан маҳаллий даражада тузилади. Бошқача айтганда, айнан қайта саноатлаштириш орқали кучимизни тиклаймиз ва юқори маошли иш ўринларини яратамиз”, деди Франция Президенти мурожаатида.

"Мен савдолашиб, агар помидор истамасангиз, сизга бодринг бераман, демайман. Гап икки йиллик ҳаётингиз ҳақида кетмоқда!", - деди мамлакатдаги иккинчи йирик касаба уюшмаси, Умумий меҳнат конфедерацияси раҳбари Софи Бинет. У Макрон билан пенсиядан бошқа нарса ҳақида гаплашмоқчи эмаслигини айтди.

Президент эса мамлакатни соғломлаштириш учун 14 июлгача ўзига "100 кун" беришини айтди. Унинг таъкидлашича, бош вазир Элизабет Борн келаси ҳафта батафсил ҳукуматнинг йўл харитасини баён қилади.