Кредит олиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан «L.M.S» МЧЖ раҳбари С.А.нинг мурожаатига асосан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, «F.R» МЧЖ раҳбари Д.И. фуқаро С.А.нинг ишончига кириб, унга АТБ «Ипотекабанк»нинг ҳудудий филиалларидан бирининг мансабдор шахсларини моддий манфаатдор қилиш орқали 1,3 миллион евро миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам беришни ваъда қилиб, ушбу хизмати эвазига ундан 30 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.И. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.