Кубаликлар янги ҳукумат талаб қилмоқда
Якшанба куни Кубанинг саккизта йирик шаҳри, жумладан пойтахт - Гаванада минглаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Буни кузатувчилар ўн йилликлар ичида энг йириги, деб атаган.
Иштирокчилар ҳукуматнинг иқтисодий сиёсати ва эмлаш тезлигига қарши чиқиб, амалдаги режим истеъфосини талаб қилмоқда. Гувоҳлар полиция тизилаётгани, тўқнашувлар ва ҳибсга олишлар ҳақида хабар беришди.
"Диктатура! Кастро ғоялари, коммунистларга - йўқ!"
Президент Мигель Диас Канел бунинг ортида АҚШнинг қўли борлигини айтди ва коммунистларни кўчаларга чиқиш ва провокацияларга қарши туришга чақирди. Озодлик ороли озиқ-овқат танқислиги билан оғир иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда, шунингек халқ дори-дармон етишмаслиги ва электр энергиясининг мунтазам равишда узилишлардан нолимоқда.
Мамлакат чет эл вакциналарини ишлатишдан бош тортди. 9 июль куни Куба ўз вакцинасини тасдиқлади.