Кутилмаган хазина

1992 йил ноябрда инглиз Эрик Лоус дўсти Питер Уотлангдан Саффолк графлигида Хоксни қишлоғидан сал нарида йўқотиб қўйган болғасини топишда ёрдам беришини сўрайди.

Питерни металл қидиргичи бор эди, шунинг учун Лоус ундан ёрдам сўраганди. Аммо дўстлар оддий болғадан кўра, қимматроқ нарсани топишди. Металл қидирувчилар ҳозирги замон тарихида энг қиммат хазинага дуч келганди. Аввалига дўстлар бир неча қимматбаҳо буюмларни ўзлари ковлаб олишди, бироқ кейин полиция ва археологларга мурожаат қилишди. Ундан кейин қазиш ишларини олимлар олиб боришди. Аниқланишича, ер остида 15 мингта олтин, кумуш ва бронза танга, 29 та олтин заргарлик буюмлари, 98 та кумуш қошиқ кўмилган экан.

Хоксни хазинаси IV – V асрларга тегишли бўлиб, у собиқ Рим империяси чегараларида топилган энг катта хазина ҳисобланади. 1998 йилда Англия хазиналарни баҳолаш кометити топилмани 1,75 миллион фунт-стерлингга баҳолади. Хазина айни пайтда Британия музейи экспонатидан жой олган.

Т.Шомуродов тайёрлади.