Куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказишда нималарга эътибор бериш керак

Булунғурда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туманнинг чегара ҳудуди бўлган “Хўжамазгил” маҳалласида туман фуқаро муҳофазаси тузилмаси томонидан кўргазмали махсус-тактик ўқув амалиёти ўтказилди.

Кўргазмали амалиётда аҳолини турар-жой фонди ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр, иссиқлик энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ФВДТ ҳудудий қуйи тизими куч воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари намойиш этилди. 

Ўқув амалиёти давомида аҳолига фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш бўйича тушунчалар берилди.