КХДР Мудофаа вазирлиги: Жанубий Корея билан ядро уруши муқаррар
- 16.08.2023 22:09
- 163
- Хориж
Гап Корея ярим оролида уруш бўлиш-бўлмаслигида эмас, балки уни ким ва қачон бошлашида.
Vesti.az хабарига кўра, бундай фикрни КХДР мудофаа вазирлиги раҳбари Кан Сун Нам Халқаро хавфсизлик бўйича 11-Москва конференцияси иштирокчиларига мурожаати чоғида айтиб ўтган.
“Ҳозир масала Корея ярим оролидаги ядровий уруш бўлиши ёки бўлмаслигида эмас, балки уни ким ва қачон бошлашида”, - деди Кан Сун Нам.
Шунингдек, у Вашингтонни Корея ярим оролини “ядро урушининг янги ўчоғига” айлантирганликда айблаган.
Бундан ташқари, вазир Америка томони 2023 йилда ядро қуролини Жанубий Кореяга ўтказишни амалга оширганини қайд этган. Унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг бундай ҳаракатлари туфайли Корея ярим ороли ядровий можарога ниҳоятда яқинлашган.
Теглар:
Шимолий Корея