Ленин мақбараси ташриф учун очилди
Пандемия билан боғлиқ узоқ танаффусдан кейин Москвада Ленин мавзолейи зиёратчилар учун яна очилди.
Шу заҳотиёқ Қизил майдондан Александр боғигача чўзилган навбат ҳосил бўлди. Мавзолейга киришда зиёратчиларнинг сумкаларини синчиклаб текширилиши навбатда турганларни жуда суст ҳаракатланишига сабаб бўлди. Мавзолейга кириш бепул. Жаҳон пролетариати доҳийсини кўришни орзу қилганлар ҳар ҳафтада тўрт кун бу ерга киришлари мумкин экан.
Жониворларни қийнаганлар жазоланади
Одамларнинг тилсиз жониворларни қийноққа солиши уйдан ҳайдаб юбориши оғир гуноҳ ҳисобланади. Масалан, бунинг учун Италияда 10 минг евро жарима ундирилади ёки қамалади.
Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш Россияда ҳам қонунан қаттиқ жазоланади. Агар одам бирорта жониворни майиб қилса, ўлдирса ёки кўчага чиқариб ташласа 80 минг рубль жаримага тортилади ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этилади.
Олимлар нега ҳужайра етиштирмоқчи?
Калифорниянинг Солка институти олимлари инсон тана ҳужайраларини макаки маймунлари эмбрионига киритиб, уларни 20 кун мобайнида етиштирдилар. Тадқиқотлар келажакда ҳайвонларда етиштирилган инсон органларини кўчириб ўтқазиш истиқболлари эшигини очиши мумкин. Ирсий таҳрир этилган генлар ёрдамида, масалан, айрим вируслардан холи чўчқалар яратиш ва улар танасида инсонга кўчириб ўтқазиладиган донор органлар етиштириш мумкин. Ҳозирда бу борада ишлар бошланди, дейди америкалик олдимлар.
*