«Маҳалла оқсоқоли сайлови-2019»: Вакиллар сони сайловда иштирок этадиган фуқаролар умумий сонининг 12 фоизини ташкил этиши керак
- 06.04.2019 12:02
- 615
- Сўраган эдингиз
Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш учун фуқаролар йиғинини чақириш тартиби қандай?
С.НАМОЗОВ,
Каттақўрғон шаҳри.
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда чақирилади ва ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар фуқаролар вакиллари ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар фуқаролар вакиллари таркибидан чиқарилади.
Вакиллик нормасини тегишли комиссия белгилайди. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак.
Саволга вилоят маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Бадриддин НАСРИЕВ жавоб берди.