Мактабгача таълим ташкилотларининг айрим ходимларига навбатдан ташқари таътил эълон қилинди

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси маълумотига кўра, бугундан мактабгача таълим ташкилотларининг айрим ходимлари навбатдан ташқари меҳнат таътилига чиқади.

- Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ижросини таъминлаш тўғрисида”ги буйруғига кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мудир, методист, тиббий ҳамшира, хўжалик мудири, фаррош ва қоровул лавозимларида ишловчи ходимлар ўз фаолиятларини давом эттириб, уларнинг иш вақти ҳисобга олиниб, иш ҳақи амалдаги тартибга кўра тўланади, - дейди вилоят мактабгача таълим ташкилоти бошлиғи ўринбосари Д.Азизова. – Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг юқорида номлари келтирилмаган бошқа ходимлари 2020 йил 18 март кунидан 31 март кунига қадар навбатдаги йиллик асосий меҳнат таътилига чиқарилади, таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми уларга қулай вақтда берилади. Таътил кунлари тиббий ҳамширалар томонидан ҳар куни тарбияланувчилар аҳволи бўйича назорат олиб борилади.

Бугунги кунда вилоятимиздаги 652 та давлат, 68 та нодавлат, 48 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ва 1197 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларида карантин эълон қилинди. Уларда санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқд