Мамлакатлар орасида инқирознинг биринчи қурбонлари айтилди
Пандемия, энергетика инқирози ва логистика узилишлари туфайли бутун дунёда озиқ-овқат нархлари рекорд даражада ошди. Жаҳон бозорида озиқ-овқат нархлари ошишига Хитойда озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ҳам ҳисса қўшмоқда, деб ёзади “Известия” экспертларга таяниб.
Хитой расмийлари таъкидлаганидек, мамлакатда "мутлақо озиқ-овқат муаммоси йўқ". Бироқ таҳлилчиларнинг таъкидлашича, "Хитойнинг ғалла сотиб олишга «тўймас» иштаҳаси глобал таъминотни янада камайтириб, озиқ-овқат нархларининг барқарор ўсиши учун шароит яратмоқда".
Шундай қилиб, нашр маълумотига кўра, биринчи бўлиб Лотин Америкаси зарар кўради. Бу ерда “катта инфляция аксарият товарлар нархининг ошишига олиб келди ва БМТ маълумотларига кўра, ўн миллионлаб одамлар тўйиб овқатланмайди”. Бразилия, АҚШ ва Канада ҳам инқирознинг потенциал қурбонлари сифатида қайд этилган.
“Хитойнинг зўр бериб захира тўплаши дунёда озиқ-овқат нархининг ошиши сабабларидан биридир”, дейди Токио Natural Resource Research институти президенти Акио Шибата.