Марказий ҳарбий округда озиқ-овқат ярмаркаси иш бошлади
- 24.12.2019 20:43
- 185
- Жамият
Бугун, 24 декабрь куни Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар учун озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.
Сифатли ва арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасининг Янги йил байрами арафасида ташкил этилиши ҳарбий шаҳарча аҳолиси, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун айни муддао бўлди.



– Бу ердаги нархлар ҳамёнбоп, бозордан 15-20 фоиз арзон, – дейди нафақадаги ҳарбий Владимир Облақулов. – Ушбу ярмаркани “Ватанпарвар” маҳалласи марказида ўтказилиши фахрийлар учун ҳам анча қулайлик яратди. Бунинг учун тадбир ташкилотчиларига ҳарбий хизматчилар номидан миннатдорчилик билдираман.
Мазкур озиқ-овқат ярмаркаси 25-26 декабрь кунлари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маънавият доимий эътиборда бўлиши лозим
- Кеча, 20:54
- Самарқанд
Бугун юртимизга ҲУТ кирди
- Кеча, 15:06
- Мутолаа
Маърифий тарғибот жонли бўлсин
- Кеча, 14:58
- Маданият