Марсга биринчи борганлар ақлдан озадими?

АҚШда Пенсильвания университети олимлари НАСА ва немис космик тиббиёт институти ҳамкорлигида эксперимент ўтказдилар, деб хабар беради “АиФ” (2021 й, 16-сон) ҳафтаномаси. Унда шу нарса маълум бўлдики, Марсдаги микрогравитация шароитида (90 килограмм одам  салкам 80 килограмм бўлиб қолади) астронавтларнинг ақлий қобилияти ва қарор қабул қилиш тезлиги пасайиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳис-туйғу одамлар билан мулоқотни бошқаришга жавоб берадиган мия нуқталари фаолияти бузилади. Бу Марсни биринчи ўзлаштирувчиларни кўрганлари, атрофига лоқайд қарашига олиб келиши, ақлий фикрлаш, жамоада бир-бирини тушунмасликни келтириб чиқариши мумкин.

Шундай хавф-хатарларга қарамай Илон Маскнинг Марсга йўловчиларни олиб чиқиш лойиҳасига кўра, талабгорлар сони камайгани йўқ.

Т.Шомуродов тайёрлади.