Маст ҳолда қўшни оиланинг тинчини бузган каттақўрғонлик фуқаро 8 суткага қамалди
- 17.04.2020 18:03
- 254
- Жиноят ва жазо
Бугун, 17 апрель куни соат 09:10 ларда Каттақўрғон тумани, Янгиқўрғонча маҳалласида яшовчи фуқаро Б.И. карантин қоидаларини бузиб, ниқобсиз, спиртли ичимлик истеъмол қилган, маст ҳолда қўшниси З.М.нинг уйига бориб, ҳеч бир сабабсиз бақир-чақир қилиб, оиласининг осойишталигини бузганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фуқаро Б.И.га нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштириб судга юборилган.
Каттақўрғон тумани маъмурий судининг 2020 йил 17 апрелдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар Б.И.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва суд залидан қамоққа олинди.
Санжар СОЛИЕВ,
Каттақўрғон тумани маъмурий суди раиси.