Майизчилик нега айнан Қўшработда ривожланган?

Бир марта экилган ток кўчати уч авлодни ишли қила оладими?

Туманда ўтказилаётган "Майиз сайли" фестивали доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, фермерлар, тадбиркорлар, агросаноат комплекслари вакиллари ҳамда боғбонлар учун "Майизчиликни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган олимлар ва соҳанинг етакчи мутахассислари, шунингдек, қатор хорижий давлатлардан келган экспертлар, халқаро ташкилотлар ва инвестиция компаниялари вакиллари иштирок этди.

Конференцияда майизчиликни ривожлантиришга оид долзарб масалалар — замонавий агротехнологияларни жорий этиш, маҳсулот сифатини ошириш, қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва соҳадаги инвестицион имкониятлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбир доирасида майиз етиштириш ва қайта ишлаш бўйича илғор тажрибалар тақдимоти ҳамда соҳа ривожига қаратилган истиқболли лойиҳалар намойиш қилинди.