Майк Помпео Хитойга қарши янги алянс тузишга чақирди
- 24.07.2020 22:10
- 172
- Хориж

24 июль куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойга қарши “янги демократик альянс” тузишга чақирди.
“Биз бу чақириқни якка ўзимиз енга олмаймиз. БМТ, НАТО, G7, G20 бизнинг бирлашган иқтисодий, дипломатик ва ҳарбий қудратимиз. Агар мардонавор ва аниқ қўлланилса, шубҳасиз, бу чақириққа жавоб қайтаришга етади”, деб таъкидлади Помпео Калифорнияда қилган чиқишида.
“Агар озод ва эркин дунё коммунистик Хитойни ўзгартирмаса, унда коммунистик Хитой бизларни ўзгартиради”, дея огоҳлантирди.
- Эҳтимол, якдил гуруҳлар янги демократик альянсини ташкил этиш вақти келгандир. Бизда ускуналар бор. Энди фақатгина хоҳиш зарур, - дея сўзига якун ясади Помпео ўз нутқида.