МДҲ мамлакатлари Туризм кенгаши йиғилиши Самарқандда ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 9-10 июль кунлари Самарқанд шаҳрида МДҲ мамлакатлари биринчи туризм ярмаркаси ва Туризм кенгаши йиғилиши ўтказилмоқда.

Мазкур формат МДҲга аъзо мамлакатларнинг туристик салоҳияти билан яқиндан танишиш, Ҳамдўстликдаги туризм секторининг муҳим трендлари ва янгиликларини алмашиш, туризм ташкилотлари ва бизнес вакиллари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш учун қулай шароит яратади. 

Тадбир доирасида “МДҲ давлатларида туризм ва минтақавий ҳамкорлик: янги чақирувлар ва имкониятлар” деб номланган халқаро илмий-амалий семинар ўтказилади.

Тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, МДҲ Ижро қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги.