“Меҳрибонлик уйлари” собиқ тарбияланувчиларининг калтакланиши ҳолати юзасидан ўрганиш олиб борилади
- 26.05.2021 11:34
- 624
- Долзарб
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Бу жой Ўзбекистондаги дўзах, ҳеч ким чиқолмаган!” сарлавҳа остидаги мақола кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Унда таъкидланишича, Самарқанд вилоятидаги 6, 10-сонли ҳамда Тошкент шаҳридаги 22-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун давлат томонидан уй-жой ажратилган. Бироқ тарбияланувчилар мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу уй-жойлар уларга кредит асосида берилгани тўғрисида огоҳлантирмаган ва бунинг оқибатида улар мазкур турар-жойлардан ҳайдаб чиқарилган.
Шунингдек, ушбу масалага ечим излаб Тошкент шаҳрига келишганда ички ишлар ходими томонидан уларга нисбатан ўринсиз ҳаракатлар амалга оширилгани иддао қилинган.
Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан мазкур ҳолат назоратга олинди.
Тез орада ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилиши юзасидан батафсил маълумот тақдим этилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа