Менда таклиф бор: “Келажак учун – 35 китоб” акциясини ўтказсак...
Китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳатто автомашина ва қимматбаҳо совғаларнинг ёш китобхонларга тоширилиши келажак авлодни китобга ошно қилишга ундаб, улар сафини кенгайишига хизмат қилмоқда.
Мана, яқинда юртимизда мустақиллик байрамининг 35 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Президентимизнинг қарори имзоланди. Жойларда тадбирлар ҳам бошлаб юборилди.
Шундан келиб чиқиб, бир таклиф билдирмоқчиман: Мустақиллик байрамига совға сифатида вилоятимиз бўйича “Келажак учун – 35 китоб” номли китобхонлик акциясини бошласак.
Бу тадбирни тарғиб этиш орқали кутубхоналарни китоблар билан бойитиш имкони яратилади. Яъни, бунда хоҳлаган киши ихтиёрий равишда ишхона, мактаб, олий ўқув юртларида ташкил этилган кутубхоналарга китоб олиб келиб топшириши мумкин.
Яна бир таклиф, аввал мактабни битирган ўқувчилар томонидан ўзи ўқиган мактабга 35 та китоб совға қилади. Бу ҳам ўз навбатида ёшларни китобга бўлган муносабатини оширишга, ўша инсондек бўлишга интилишига ва руҳлантиришга хизмат қилади.
Ҳусан Элтоев,
Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бош мутахассиси.