Метро қурилишида қурбон бўлган самарқандлик устанинг оиласига ёрдам кўрсатилди
Қурбон бўлганларнинг оиласи эътиборда. Маълумки, яқинда Юносободдаги метро қурилиши майдонида содир бўлган воқеа бир неча кишининг ҳаётига зомин бўлганди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ йўлларнинг Самарқанд дистанцияси устаси Каримов Зариф Тўлқинович ҳам ушбу фожиа қурбони бўлган. Ҳукумат комисисяиси боқувчисини йўқотган оилага ёрдам сифатида 281 миллион 670 минг 972 сўм бир марта тўланадиган маблағ тайинлаган. Ушбу маблағ қурбон бўлган шахснинг рафиқаси Ирисова Майсара Мавлоновнага иш берувчи ва «Темирйўлсуғурта» суғурта компанияси томонидан топширилди. Шунингдек дафн маросимлари билан боғлиқ харажатлар учун 8 миллион сўм миқдорида кўмак берилди.
Қурбон бўлган шахснинг беш нафар оила аъзосининг ҳар бирига ҳар ойда 650 минг 608 сўм 29 тийиндан тўлов амалга оширилиб бормоқда.
Ҳукумат комиссияси томонидан яна қурбон бўлган беш кишининг оиласига пул маблағи шаклида ёрдам бериш тайинланган. Шунингдек, ҳар бир оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари ҳар ойда компенсация билан таъминланади. Бунда тўловни қолган беш нафар қурбон бўлганлар билан меҳнат шартномаси тузган фирма амалга оширади, дея хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.