Метро қурилишида ҳалок бўлганларга 90 та хатми Қуръон бағишланди
- 21.12.2019 10:10
- 165
- Жамият
Оғир кунларда доимо бир-бирига елкадош бўлган халқимиз шу кунларда метронинг “Юнусобод” йўналишида содир бўлган фожиада ҳалок бўлган ҳамюртларимиз оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, таъзия билдиришда давом этмоқда, деб ёзади Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Ҳатто қўшни ва олис вилоятлардан ҳам келиб, бундай қайғули кунларда шерик эканликларини изҳор қилишмоқда. Савобли ишларда пешқадам бўлган диний соҳа ходимлари бу ишда ҳам ибрат бўлишмоқда.
Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида 90 та хатми Қуръон ўқилиб, ҳалок бўлганлар руҳи покларига бахшида қилинди.
Хатми Қуръонлар якунида Яратган парвардигордан ҳалок бўлганларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойларини жаннат боғларидан бир боғ қилишини илтижо қилиб сўралди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа