МИБ ходимлари қандай ишлаяпти?
Бугун Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганига етти йил тўлди.
Шу муносабат билан МИБ вилоят бошқармасида тадбир бўлиб ўтди. Таъкидланишича, шу йилнинг ўтган даври мобайнида 4,9 трлн. сўмлик 410 414 та ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари маҳсулида 2,5 трлн. сўмлик 180.305 та ижро ҳужжатлари юзасидан якуний қарорлар қабул қилинган. Бу ижро ҳужжатлари бўйича амалда 1,3 трлн. сўм ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, давлат фойдасига ундирувлар бўйича жами 1,6 трлн. сўмлик 270.105 та ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари давомида 801 млрд. сўмлик 131 871 та ижро ҳужжатлари юзасидан якуний қарорлар қабул қилиниб, шундан амалда 370 млрд. сўм ундирилган.
Ушбу даврда жами 101 152 та, 912,1 млрд. сўмлик солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича ижро тадбирлари амалга оширилган бўлиб, натижада 58 585 та 551,5 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилинди, улар бўйича амалда ундирилган тўлов ва қарздорликлар миқдори 262 млрд. сўмни ташкил қилган.
Тадбирда соҳада фаол бўлган ходимлар рағбатлантирилди.