Миллий кинология марказида пуллик хизматлар йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 21-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, куч ишлатар тузилмалари, бошқа вазирлик ҳамда идоралар, шунингдек, хорижий давлатлар кинология хизматлари учун кинологларни тайёрлаш, хизмат итларини ўргатиш ва сотиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг итларига ветеринария соҳасида пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий тартибга солинди.

  Шу билан бирга, юридик ва жисмоний шахсларнинг итлари умумий машқ курси ва ҳимоя-қоровул хизмати талаблари бўйича шартнома асосида тайёрлаб берилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларига хизматга яроқсиз итлар белгиланган тартибда сотилади.

Миллий кинология марказида ўргатиш учун “Рус спаниели”, “Инглиз коккер спаниели”, “Америка коккер спаниели”, “Вельш-терьер”, “Ягдтерьер”, “Бигль”, “Фокс-терьер” “Немис овчаркаси”, “Бельгия овчаркаси”, “Шарқий Европа овчаркаси”, “Ўрта Осиё овчаркаси”, “Кавказ овчаркаси”, “Лабрадор”, “Ротвейлер”, “Курцхаар”, “Доберман” ва “Ризеншнауцер” ит зотлари қабул қилинади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.